Бугун 3 февраль, 2023 йил, жума

O'ZB

ФИФА ҳакамлари Роналду тепган пеналтини нотўғри тайинланган деган фикрда

ФИФА ҳакамлари Роналду тепган пеналтини нотўғри тайинланган деган фикрда

24 ноябрь куни ЖЧнинг биринчи тури доирасида бўлиб ўтган Португалия ҳамда Гана ўртада баҳс бўлиб ўтди. Ўйинда ҳисобни Криштиану Роналду пеналти эвазига очди. 11 метрли жарима зарбасининг тайинланиши турли мунозаралар келтириб чиқарди.

Журналист Игор Ребинер ФИФА ички ишларидан хабардор одамдан баъзи маълумотларни ошкор қилди. Маълум бўлишича, ФИФА ҳакамлар қўмитаси Роналдуга қарши пеналти нотўғри тайинланган деб ҳисоблайди.

Гана бош мураббийи ҳам Отто Аддо пенатли берилган вазиятда юлдуз – Криштиану иштирок этганлиги учун шундай қарор қабул қилинган, деган эди.

Маълумот учун, Криштиану Роналду пеналтидан урган голи туфайли 5 та жаҳон чемпионатларида гол урган илк ўйинчига айланди.

Киритилди: 00:46 27.11.2022. Ўқилди: 3713 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!