ФИФА АҚШ ва Исроил терма жамоаларининг халқаро мусобақалардаги иштирокини тўхтатиб қўйиш эҳтимоли ҳақидаги ТАСС сўровини эътиборсиз қолдирди.
Тегишли сўров федерация манзилига икки марта — 28 февраль ва 1 март кунлари юборилган, бироқ шу пайтгача ҳеч қандай жавоб келиб тушмаган.
Эслатиб ўтамиз, ҳар икки давлат Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлаган. Бунга жавобан Теҳрон АҚШнинг Яқин Шарқ мамлакатларидаги ҳарбий базаларига ҳужум қилди. Зарбалар остида фуқаролик объектлари ҳам қолмоқда. Аввалроқ ФИФА АҚШ мезбонлик қилиши керак бўлган 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан вазиятни кузатиб бораётганини маълум қилган эди.
Эрон терма жамоаси эса аллақачон жаҳон биринчилигини бойкот қилиш билан таҳдид қилди.