Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилди.
Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлигидаги манба маълум қилди.
"1 март куни Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди. Россия-Украина можароси контекстидаги сўнгги воқеалар муҳокама қилинди", — деди манба.