Бугун 4 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Фидан: "Қора денгиздаги кемаларга қилинган ҳужумлар уруш географиясининг кенгайганидан дарак беради"

Фидан: "Қора денгиздаги кемаларга қилинган ҳужумлар уруш географиясининг кенгайганидан дарак беради"

Қора денгиздаги кемаларга ҳужумлар ҳарбий амалиётлар кенгайганидан далолат беради, бу Туркиянинг илгари билдирилган хавотирларини тасдиқлайди.

Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Брюсселда журналистларга берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Kairos ва Virat танкерларига қилинган ҳужумлар Қора денгиз йўналиши бўйлаб юк ташишда муаммолар туғдирмоқда ва умуман денгиз савдосига таҳдид солмоқда.

"Қора денгизнинг энг узун қирғоқ чизиғига эга бўлган давлат сифатида тегишли чораларни кўришимиз керак эди. Биз бу борадаги масъулиятимизни бажармоқдамиз" деди Фидан.

Вазир, шунингдек, Туркия, Болгария ва Руминия билан қирғоқ чизиғини, айниқса миналардан ҳимоя қилиш учун ишчи гуруҳ тузилганини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 10:00. Ўқилди: 486 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!