Рио Фердинанд Алекс Фергюсон Криштиану Роналдуни қандай йиғлатганини айтиб берди.
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси шотландиялик мураббий ҳақидаги ҳужжатли фильм учун ББCга берган интервюсида бу воқеани ўртоқлашди. Премера 26 декабрга белгиланган.
“Биз Португалияда бўлдик ва бир неча ўйин ўтказдик ва Криштиану унчалик яхши кўринмади, чунки у ёш эди ва ҳаддан ташқари иштиёқи бор эди.
Эсимда, биз “Бенфика” билан ўйнаган эдик, мураббий эса Криштиануга ҳужум қилди: “Сиз ўзингизни ким деб ўйлайсиз? Базага келасиз ва ҳаммага ўзингизни ким эканлигингизни исботлашга ҳаракат қиласиз, ўзингизни суперюлдуз деб ҳисоблайсиз.
Роналду эса кийиниш хонасида йиғлаганини эслайман.
Қаранг, у қандай футболчи бўлди. Унга шундай дақиқалар керак эди. Мураббий эса у билан юмшоқ ва ширин бўлиши мумкинлигини билар эди, лекин Роналдуга қаттиққўл бўлиш керак эди. Дунёнинг энг яхши футболчиси мақомининг сари ҳам шунда", - деди Фердинанд.