Бугун 24 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Фенербахче" президенти гиёҳванд моддалар билан қўлга тушди

"Фенербахче" президенти гиёҳванд моддалар билан қўлга тушди

"Фенербахче" президенти Садеттин Саран можаро марказида қолди. Функционер гиёҳванд моддалар истеъмол қилишда қўлга тушди. Бу ҳақда Туркиянинг Fanatik нашри хабар бермоқда.

Саран соч намунасида кокаин излари топилди. Бу ҳақдаги ҳисобот Истанбул Бош прокуратурасига юборилди.

"Фенербахче" президентига мамлакатни тарк этмаслик тўғрисида тилхат топширилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда, унда тақиқланган моддаларни сотиб олиш ва истеъмол қилиш ҳолатлари кўриб чиқилмоқда.

Киритилди: Бугун 16:31. Ўқилди: 284 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!