Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"

Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"

ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаевнинг биринчи мураббийи Дмитрий Ан футболчи фаолиятини давом эттириш борасида тўғри қарор қабул қилишига ишонмоқда.

Аввалроқ Файзуллаевга Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир" клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

"Ички овоз Аббосга келажаги бўйича қандай қарорга келиши кераклигини айтади. Биз ҳозирда вазиятни тўлиқ билмаймиз, ЦСКАга ҳам янги мураббий келди. Бироқ Файзуллаев ўзи учун тўғри қарор қабул қилади деб ўйлайман. Шу билан бирга, мен Аббосни яхши биламан. Биз кўп марта учрашганмиз ва у ЦСКА ҳақида жуда илиқ фикрда. Шунинг учун у клуб мухлислари ёки раҳбариятини хафа қиладиган қарор қабул қилмаслигига ишончим комил", – деди Ан.

Киритилди: 23:13 08.07.2025. Ўқилди: 921 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!