Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев "Истанбул Башакшехир"га ўтишдан олдин тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди.
Sport24'нинг вазиятдан хабардор манбасига таяниб хабар беришича, тез орада турк клуби "ҳарбийлар"га бир тўловда 7,5 миллион евро жўнатади ва пойтахт клуби пулни олгач, трансфер имзоланади. Қайд этилишича, келишув уч мавсумга мўлжалланган бўлиб, Европа клублари учун товон пули белгиланади.
"Битим 99 фоизга бажарилди. Агар барча ҳужжатлар ўз вақтида ёпилса, ҳафта охиригача Файзуллаевнинг трансфери эълон қилинади," - деди манба.