"Истанбул Башакшеҳир" қишки танаффусдан фойдаланган ҳолда ўртоқлик учрашувлари ўтказмоқда.
Жамоа бугун Хорватиянинг "Осиек" клубига қарши ўйин ўтказди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Баҳсда истанбулликларнинг ягона голига Аббосбек Файзуллаев муаллифлик қилди.
Ўйин ёпиқ тарзда ўтказилгани сабабли жамоаларнинг таркиблари бўйича маълумот йўқ.