Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сохта "пожарний" ходимларидан огоҳлантирди

A A A
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сохта "пожарний" ходимларидан огоҳлантирди

Фавқулoдда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, сўнгги йилларда, асосан куз-қиш мавсуми бошланиши билан ҳудудларда махсус кийим-бошдаги шахслар ўзларини “давлат ёнғин назорати органи (“пожарний”) ходими” сифатида таништириб, фуқаролардан “йиллик тўлов” қабилида турли миқдордаги пул маблағларини мажбурий тарзда ноқонуний йиғиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан вазирлик юқорида айтиб ўтилган шахсларнинг ФВВ фаолиятига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини, шунингдек, ёнғин ва унинг олдини олиш билан боғлиқ тадбирлар учун вазирлик тизими ходимлари томонидан ҳеч қандай пул йиғимлари, бошқа турдаги тўловлар ундирилмаслигини билдирди.

"Агар, хизмат кўрсатмасдан, сиз ёки оила аъзоларингизни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш юзасидан бирор ишларни бажармасдан, сиздан мажбурий тартибда тўлов талаб қилинса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этишингиз мумкин, — дейилади хабарда.

Киритилди: 09:15 30.11.2023. Ўқилди: 2743 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!