Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарзандингиз дастурхон атрофида телефон ўйнамаслиги учун нима қилиш керак?

Фарзандингиз дастурхон атрофида телефон ўйнамаслиги учун нима қилиш керак?

Дастурхон атрофида ўтириш одобига кўра, овқатланиш столига таом келиши билан барча бегона нарсалар — телефон, ўйинчоқ, китоб ва бошқа нарсаларни четга суриб қўйиш керак. Бу қоида фақат болалар учун эмас, балки ота-оналар учун ҳам. Чунки кўпинча катталарнинг ўзи бунга амал қилмайди. Ота-оналар баъзан гаджетларга шунчалик боғланиб қолишадики, болаларга ёмон намуна кўрсатаётганларини ўзлари ҳам сезмай қолишади.

Агар сиз ҳақиқатан ҳам болангизни овқатланиш вақтида телефон ўйнашидан халос қилмоқчи бўлсангиз ва унга бошқа яхши хулқ-атворни сингдирмоқчи бўлсангиз, буни аввал ўзингиздан бошлашингиз керак.

Катталар дастурхон атрофида ўтириш қоидасини қандай ва қаерда бузади?

Овқатланиш вақтида керак бўлмаган буюмлар: телефон, калит, кўзойнак, қўлқоп, ҳужжат, китоб, сумка ва бошқа шунга ўхшаш нарсалар дастурхон устида бўлмаслиги керак. Келинг, телефон билан боғлиқ вазиятларни батафсил кўриб чиқамиз. Бунинг учун болалар тарбиясидан бироз четлашган ҳолда, катталар дунёси ҳақида суҳбатлашамиз.

1-вазият

Тасаввур қилинг, дугоналарингиз билан учрашиш учун ресторанга келдингиз. Маза қилиб суҳбатлашишни, кулишни, мазали кечки овқат тановул қилишни режалаштиргансиз. Умуман олганда, биргаликда мароқли ҳордиқ чиқармоқчисиз. Бироқ столга ўтиргандан сўнг, бирорта аёл телефонини олиб қўймайди.

Мароқли суҳбат ўрнига эри ёки бошқа дўсти билан ижтимоий тармоқлардаги хатлар, ёзишмаларни мақсадсиз кўриш бошланади. Instagram’даги обуначиларига эса қандай дам олганларини кўрсатиш учун чексиз stories жойлаштиришни бошлайди.

Натижада бутун дўстона компания бир-бири билан гаплашмайди, ҳамма телефонига боғланиб қолади. Савол туғилади: бўлмаса йиғилишнинг нима кераги бор эди?

2-вазият

Энди, ишбилармонлик учрашувини олайлик. Муаммоларни муҳокама қилиш жараёнида ҳар икки томон вакиллари ҳам телефонларини олиб қўйишни хаёлига келтирмайди ҳам. Кимдир буни қуйидаги жумла билан оқлайди: «Биз ҳаммамиз банд одамлармиз, қўнғироқ қилишимиз ёки почтамизни текшириб туришимиз керак». Бундай фикр қаршисида ўтирган одамнинг аҳамиятлилик даражасини йўқотади. Демак, у билан музокара олиб бориш сиз учун унчалик муҳим эмас. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун телефонни олиб қўйган маъқул.

3-вазият

Дўстларингиз ва ҳамкорларингиз ҳақида тўхталиб ўтдик. Оила ва қариндошлар даврасида-чи? Баъзилар одоб-ахлоқ қоидалари фақат бегона одамлар билан мулоқот қилиш учун яратилган деб ҳисоблашади. Яқинларимизга эса ҳар доим хушмуомалалик билан эмас, балки ҳар қандай хатти-ҳаракатимизни кўрсата оламиз. Бироқ бундай эмас. Оилага бўлган ҳурмат — ҳамжиҳатлик ва бир-бирини тушуниш гаровидир.

Шунинг учун катталар ҳам дастурхон атрофида ўз ҳаракатларини назорат қилишлари керак. Бундай вақтларда телефондан фойдаланманг. Акс ҳолда болалар ва оила аъзоларингиз уларнинг мавжудлиги сиз учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас деб ўйлашади. Болалар ҳам худди шундай йўл тутиб, сиздан ўрнак олади.

Болани дастурхон атрофида бегона нарсаларни ишлатмасликка қандай ўргатиш керак?

  • Юқорида айтилган ҳамма гапларни болангизга тушунтиришга ҳаракат қилинг. Унга телефон одамдан муҳим эмаслигини уқтиринг.
  • Оилангиз билан овқатланаётганда телефон, гаджет ва бошқа ҳар қандай буюмлардан фойдаланмаслик ҳақида келишиб олинг. Бу оталарга ҳам тегишли, чунки улар баъзида бундай гаплар менга тегишли эмас деб ўйлашади. Бундай фикрлаш нотўғри. Бу борада ота-оналар биргаликда ишлашлари лозим.
  • Дастурхон атрофида оила аъзоларингиз билан гаплашинг. Уларга эътибор қаратинг, ҳар хил мавзуларда суҳбатлашинг, болангиздан у билан қандай қизиқ воқеалар бўлганлиги ҳақида сўранг. Кейинги дам олиш кунлари ёки оилавий таътилни биргаликда режалаштиринг.

Болаларга бу қоидаларни ўрганишда ёрдам берадиган ўйин

Дастурхон тузаётганда идиш, санчқи ва пичоқлар орасига атайлаб бир нечта керак бўлмаган буюмларни қўйиб қўйинг. Нима бўлса ҳам: уй калити, ўйинчоқ, дафтар, қўлқоп, отасининг телефони, онасининг лаб бўёғи ва бошқа нарсалар. Кейин болангиздан кераксиз нарсаларни дастурхон устидан олиб қўйишни сўранг.

Киритилди: 09:39 23.02.2021. Ўқилди: 2036 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!