Крокусдаги терактни амалга оширган Фаридун Шамсиддин Туркияда яшовчи тожик экстремистлари билан алоқадор бўлган, деб хабар берди @SputnikTj манбаси.
"Жорий йил бошида у Истанбулга йўл олди. Саёҳат дўстларида кўплаб саволлар туғдирди. Кейин у оиласи билан мулоқотда экстремизм аломатларини кўрсата бошлади, лекин Туркияда дўстлари билан эканлигини ва ишлашни хоҳлашини айтди, - деди суҳбатдош.
Унинг аниқлик киритишича, Шамсиддин сўроқ пайтида берган маълумотларига кўра, ИШИДга алоқадорликда гумон қилинган 40 нафар шахс Туркияда қўлга олинган.
«Тахминларга кўра, ўшанда Фаридун терактни амалга ошириш учун зарурий тайёргарликдан ўтган. У Афғонистон ва Сурияда ИШИД сафларида жанг қилган ўқитувчи ва мураббийлар томонидан ўқитилган», — деди @SputnikTj манбаси.