Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Фарғоналик фуқаро хонадонига қуёш панели ўрнатиб, 6 ойда 28 млн сўм фойда олди

Фарғоналик фуқаро хонадонига қуёш панели ўрнатиб, 6 ойда 28 млн сўм фойда олди

Қўштепа туманида яшовчи Нурматжон ака Абдуллаев ўз яшаш хонадонига 50 кВт қувватга эга қуёш панелларини ўрнатди.

"Аввалига синов тариқасида 10 кВт қувватли қуёш панелини ўрнатдик. Мутахассисларга мурожаат қилиб, тавсияларини олдим. Қурилмаларни ўрнатиб бўлгач, уларнинг ишлашини ва ишлаб чиқарилаётган электр энергияси миқдорини тўлиқ ҳисоб-китоб қилишни тушунтириб беришди, — дейди ҳамюртимиз. — "Қуёшли хонадон” дастурига уланиб олганимдан сўнг, бир ойда харажатни қоплаш билан бирга 800 минг – 1 миллион сўм даромад ола бошладим. Кейинчалик, 50 кВт қувватли қуёш панелларини ўрнатдим ва жами 6 ойда 28 миллион сўмдан ортиқ фойда олдим".

"Баъзи юртдошларимиз ҳанузгача қуёш панели ўрнатсамми ёки йўқми, деб ўйланиб турган бир пайтда, ҳамюртимиз истеъмолидан ортган электр энергиясини давлатга сотиб, фойда ҳам топмоқда" - дейилади "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг расмий баёнотида.

Киритилди: 12:30 03.02.2025. Ўқилди: 1331 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!