Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарғоналик аёл қаровсиз қолдирилган велосипедни ўғирлади

Фарғоналик аёл қаровсиз қолдирилган велосипедни ўғирлади

Фарғона шаҳрида қаровсиз қолдирилган велосипедни ўғирлаган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 6 сентябрдан 7 сентябрга ўтар кечаси Т.I. исмли аёл Қувасой кўчасидаги кўп қаватли уйда яшовчи Ю.М.нинг яшаш хонадони олдида қаровсиз қолган 1,4 миллион сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғрилик) билан жинояти иши қўзғатилган. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Киритилди: 07:45 22.09.2022. Ўқилди: 1860 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!