Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Фарғонадан Қирғизистонга микроавтобус қатнови қайта тикланди

Фарғонадан Қирғизистонга микроавтобус қатнови қайта тикланди

Бугун, 26 январдан эътиборан “Фарғона – Қувасой – Қизил-қия” халқаро йўналишида микроавтобус қатнови қайта тикланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фарғона ва Қирғизистоннинг Баткен вилоятидаги Қизил-қия шаҳри ўртасида амалга ошириладиган мазкур қатнов икки чегарадош вилоят ўртасидаги борди-келди учун муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади.

2020 йилгача мавжуд бўлган мазкур қатнов, пандемия даври чекловларида тўхтаб қолган эди.

Фарғонадан Қирғизистонга микроавтобус қатнови қайта тикланди

Қирғизистон томонидан “Қизил-қия ПАТП”, Ўзбекистон томонидан эса “Даеwоо Транс Сервис” МЧЖ хизмат кўрсатувчи йўналиш умумий масофаси 39,5 кмни ташкил этиб, йўлкира нархи 12 минг сўм этиб белгиланди.

Микроавтобуслар Қизил-қия ва Фарғонадан тонги соат 7:20 да ҳаракат бошланиши назарда тутилган.

Келгусида аҳоли талаб ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда қатновларни кўпайтириш режалаштирилмоқда.

Киритилди: 22:19 26.01.2023. Ўқилди: 2613 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!