Фарғона вилояти Риштон туманида «ГАЗ-53» юк машинаси пиёдани уриб юборди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Маълумотларга кўра, 14 октябрь куни Т.В. исмли фуқаро «ГАЗ-53» русумли автомашинасини «Бўжай» МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўл четида кетаётган вояга етмаган пиёдани уриб юборган. Оқибатда Д.М. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, улардан йўл ҳаракати қоидаларини бузмасликларини сўраб қолади.