Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Фарғонада хонадонга ўғирликка тушган шахс фош бўлди

A A A
Фарғонада хонадонга ўғирликка тушган шахс фош бўлди

Тошлоқ тумани. Навоий кўчасида яшовчи Р.Д исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 17 май куни соат 08:00 дан 16:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, меҳмонхонасида бўлган нархи 200 АҚШ долларли “Samsung” русумли телевизорини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Х.Р содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Киритилди: 07:31 19.09.2022. Ўқилди: 2021 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!