Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Фарғонада президент билан учрашган қиз имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинди

Фарғонада президент билан учрашган қиз имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинди

Шавкат Мирзиёев 11 июл куни Фарғона шаҳрида қурилаётган Янги Ўзбекистон массивига борганди. Маҳаллий аҳоли билан учрашув вақтида Мирзиёев Мадина Солиева исмли қиз билан гаплашган. Қиз унга Жаҳон тиллари университетида ўқимоқчи эканини айтган.

Воқеадан кейин, 12 июлда Олий таълим, фан ва инновациялр вазирлиги вакиллари ва Жаҳон тиллари ректори Илҳомжон Тўхтасинов Мадинанинг олдига бориб, унга грант асосида филология ва тил ўқитиш: рус тили йўналиши бўйича университетга ўқишга киргани тўғрисидаги гувоҳномани топширди.

Сертификатда вазир Қўнғиротбой Шарипов ва университет раҳбари Тўхтасиновнинг имзоси бор.

Киритилди: 22:00 16.07.2024. Ўқилди: 1661 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!