Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Фарғонада ота ўз ўғлини пичоқлаб ўлдирди

Фарғонада ота ўз ўғлини пичоқлаб ўлдирди

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида кекса фуқаро ўз ўғлини пичоқлаб ўлдириб қойди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди

Воқеа 1 сентябрь куни соат 17:00 атрофида Тошобод маҳалласида содир бўлган. Аниқланишича, 72 ёшли Н.Х ва унинг 41 ёшли ўғли О.Н. ўртасида жанжал келиб чиққан. Можаро вақтида эркак ўғлининг кўкрак қисмига пичоқ билан жароҳат етказган.

Бироқ, О.Н касалхонада кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай вафот этган.

Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчи ушланган.

Киритилди: 23:35 04.09.2024. Ўқилди: 2374 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!