Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Фарғонада Nexia-3 ва Tico тўқнашди ва ҳайдовчи вафот этди

Фарғонада Nexia-3 ва Tico тўқнашди ва ҳайдовчи вафот этди

Вилоят ЙҲХБ хабар беришича, Унга кўра, ҳолат 5 май куни соат 16:00 ларда Фарғона тумани Фарғона—Водил—Ҳамзаобод автомобиль йўлининг 14-километрида содир бўлган.

2000 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia-3 машинасини бошқариб кетаётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган.

Натижада, ўз йўналишида келаётган, 1960 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Tico билан тўқнашган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижада Tico ҳайдовчиси вафот этган. Шунингдек, икки нафар йўловчилари тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган.

Киритилди: 14:11 06.05.2025. Ўқилди: 2010 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!