Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Риштон туманида хонанда Имрон икки минг одам йиғилган стадиондаги концертга келмагани, бунга эса кам пул йиғилгани сабаб бўлгани айтилган видеолар тарқалди.
“Имроннинг 18 ноябрь куни соат 11:00 да Фарғона вилоятининг Риштон туманидаги стадионда концерти белгиланган эди. Билетлар сотилган, бироқ икки мингга яқин мухлислари дастур бошланишини стадионда икки соат кутган. Лекин Имрон чиқмаган, халқ норози бўлган”, — дейилади тармоқда тарқалган хабарда.
Ҳолат юзасидан хонанданинг ўзи тушунтириш бериб, соғлиғи ёмонлашгани боис концертга бора олмаганини маълум қилган.
“Мазам бўлмай қолди, иссиқ жон. Сизлардан минг бор узр сўраймиз. Эртага концерт жуда ҳам зўр бўлади”, — деган у.
Концерт бугун, 19 ноябрь куни соат 11:00 да бошланган.