Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Фарғонада ИИБ хонасига олиб кирилган эркак ҳушини йўқотиб, реанимацияга ётқизилгани юзасидан изоҳ берилди

Фарғонада ИИБ хонасига олиб кирилган эркак ҳушини йўқотиб, реанимацияга ётқизилгани юзасидан изоҳ берилди

Фарғона вилояти Риштон туманида ИИБ хонасига олиб кирилган фуқаро ҳушини йўқотиб, жонлантириш бўлимига ётқизилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, 4 июль куни Риштон туманининг “Гумбаз” маҳалласида фуқаро Р.М. (видеотасвирдаги фуқаро) Cobalt’да қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб, “Тўхташ таъқиқланади” йўл белгиси таъсир доирасига автомашинани қўймоқчи бўлганда, ИИО ходимлари унга ҳуқуқбузарлигини тушунтирмоқчи бўлган.

Бироқ Р.М. ходимларнинг қонуний талабини бажармасдан, ҳақорат қилиб, транспорт воситасини шу ерда турган фуқаролар ва ИИБ ходимлари устига ҳаракатлантирган. Шундан сўнг ҳуқуқбузарлик содир этаётган шахс зарарсизлантирилиб, мажбурий тарзда ИИО таянч пунктига олиб борилган. Таянч пунктига унинг акаси М.Р. ҳам келиб, бақир-чақир қилиб, ходимларга қаршилик кўрсатган.

Шу пайт Р.М.нинг тутқаноғи тутиб ўзини йўқотган (Фуқаро Р.М.нинг муқаддам автоҳалокат оқибатида орттирилган эпилепсия касаллиги бўлган). Унга тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган.

Тиббий кўрик жараёнида фуқарога жароҳат етказилган ҳолат аниқланмаган. Ҳозирда фуқаро Р.М. ва акаси М.Р.га нисбатан МЖтКнинг 183, 194, ва 195-моддалари тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб қонуний чора кўриш учун судга юборилган.

Ходимларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун хизмат текшируви тайинланган.

Киритилди: 17:27 05.07.2024. Ўқилди: 1277 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!