Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони резина таёқ билан дўппослашди. Сабаби маълум

Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони резина таёқ билан дўппослашди. Сабаби маълум

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган “ИИБ ходимлари фуқарони резина таёқ билан дўппослаб машинага мажбуран ўтқазишмоқда” сарлавҳали видеохабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 4 ноябрь куни Қува тумани ИИБ профилактика инспектори М.Т ва С.Ж.лар Пастки Хўжа Хасан МФЙ ҳудудида фуқаро О.Й маст ҳолатда жамоат тартибини бузаётганлигини кўриб, шахсига ойдинлик киритиш ва мастлик ҳолатини аниқлаш учун тиббий текширувга боришга таклиф қилинганда фуқаро О.Й ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмай, фаол қаршилик кўрсатган.
Ходимлар “Ички ишлар тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддаси ҳамда Ички ишлар вазирининг “Ички ишлар органлари ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ва ўқ отар қурольни қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида” ги 55-сонли буйруғи талабларидан келиб чиқиб, ҳуқуқбузарлик ҳолатини бартараф этиш учун О.Й.га нисбатан махсус восита – резина таёқдан фойдаланишган.

Мазкур ҳолат шу куннинг ўзида тегишли тартибда рўйхатга олиниб, О.Й.нинг хатти-ҳаракатлари юзасидан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183, 194-моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Фуқаро О.Й билан сухбатлашилганда ҳақиқатдан ҳам ўша куни ўта маст ҳолатда бўлганлигини, ходимларга нисбатан қилган хатти-ҳаракатларидан афсусда эканлигини билдирди.

Шунингдек, видеотасвирдаги ИИО ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган бўлиб, якунига кўра ҳуқуқий баҳо берилади.

Киритилди: 08:55 06.11.2022. Ўқилди: 2747 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!