Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Фарғонада ҳайдовчи ва фуқаро ўртасидаги жанжал ортидан 3 нафар ИИО ходими ишдан бўшатилди (ВИДЕО)

Фарғонада ҳайдовчи ва фуқаро ўртасидаги жанжал ортидан 3 нафар ИИО ходими ишдан бўшатилди (ВИДЕО)

Фарғона шаҳрида такси ҳайдовчиси ва фуқаро ўртасида жанжал юзага келган, натижада йўловчи машина ойнасини синдириб ташлаганди. У жавобгарликка тортилди.

Шунингдек, видеохабардаги ИИО ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан тайинланган хизмат текшируви якунига кўра, ўз хизмат вазифасини лозим даражада бажармаганликлари учун Фарғона вилояти ИИБ патруль-пост хизмати отряди сафдор ходимлари В.Н., Э.П ҳамда гуруҳ командири капитан З.О. эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди.

Шунингдек, Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патруль-пост хизмати батальони командири Ҳ.С.га нисбатан “Хайфсан” интизомий жазоси қўлланилди.

Киритилди: 11:38 03.08.2023. Ўқилди: 4046 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!