Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Фарғонада департамент терговчиси 100 минг доллар пора олишда гумонланмоқда

Фарғонада департамент терговчиси 100 минг доллар пора олишда гумонланмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона шаҳри бўлими терговчиси 100 минг доллар пора олишда гумонланиб ушланди, дея хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.

У Жиноят кодексининг 167-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида олиб борилаётган тергов ҳаракатларини айбланувчи фойдасига ҳал қилиш ва етказилган зарар миқдорини камайтиришни ваъда қилган. Бундан ташқари, у эълон қилинган қидирувни бекор қилиб бермоқчи бўлган.

Ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «а» банди (Жуда кўп миқдорда пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:40 03.11.2026. Ўқилди: 901 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда