Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарғонада дарахтларни кестирмоқчи бўлган аёлнинг тақдири фожиали якун топди

Фарғонада дарахтларни кестирмоқчи бўлган аёлнинг тақдири фожиали якун топди

Жорий йилнинг 14 февраль куни фуқаро Ш.О.(аёл) Фарғона шаҳар Жўйдам МФЙда жойлашган экин ер майдони четидаги терак дарахтларни кестираётган вақтида, ушбу ер майдонинг собик эгаси фуқаро Э.У. терак дарахтлари унга тегишли эканлиги хусусида жанжаллашиб кетишган.

Жанжал давомида Э.У. Ш.О.нинг бош қисмига тош билан уриб, тан жароҳати етказган. Кўрсатилган биринчи тез-тиббий ёрдамга қарамасдан Ш.О. шифохонада вафот этган.

Тайинланган судга оид тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра, Ш.О.нинг ўлимига бош қисмидан олган оғир тан жароҳатлари сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Э.У.га нисбатан шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган.

Киритилди: 16:19 15.02.2024. Ўқилди: 2909 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!