Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Фарғонада Damas ва мотоцикл тўқнашди. 1 киши ҳалок бўлди

A A A
Фарғонада Damas ва мотоцикл тўқнашди. 1 киши ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 17 август куни фуқаро Э.Х. бошқарувидаги Damas русумли  автомашинасини Фарғона вилояти Тошлоқ туманининг Яккатут МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётган бўлган.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, у қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган А.Т. бошқарувидаги “Иж” русумли мотоцикл билан тўқнашиши оқибатида мотоцикл ҳайдовчиси А.Т. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Фарғонада Damas ва мотоцикл тўқнашди. 1 киши ҳалок бўлди

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин”, - дейилади хабарда. 

Киритилди: 12:54 20.08.2020. Ўқилди: 3493 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!