Фарғонада ака укасининг уйини икки кишига сотганлиги маълум бўлди. Ука буни билмаган ҳолда бошқа шахсга ҳам сотишга уринган...
Воқеа тафсилотига тўхталадиган бўлсак, Дилмурод исмли шахс таниши бўлган Баходирга уй олиш кераклигини айтади. Баходир эса ҳеч ҳам ўйланмасдан Фарғона шаҳрида янги қурилган сотиладиган уй борлигини ва уни сотиб олишини таклиф этади.
Бироқ келишув пайтида Дилмуродга уй ўз укасининг номига расмийлаштириб қўйгани, шунингдек уй “Алоқабанк” томонидан олинган кредитга гаров тариқасида қўйилгани, уйни кредит тўловлари тугагандан сўнг унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб уни алдайди.
Ваҳоланки, Баходир исмли шахс алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида 2017-2020 йилларда Фарғона шаҳрида жойлашган 12 сотихли, 2 қаватли уй-жой 2020 йил охирида бошқа бир фуқаро Фахриддинга 750 млн. сўм эвазига сотилган бўлса-да, 2021 йил охирларида хонадонни фуқаро Дилмуродга ўзларига тегишли эканлигини айтиб, уни алдаб, 48.000 АҚШ доллари эвазига сотишга келишиб, Дилмуроддан 48.000 АҚШ доллари (520,7 млн. сўм) пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Шу орада уйнинг ҳақиқий эгаси Ферузбек исмли шахс, яъни Баҳодирнинг туғишган укаси бундан бехабар уйни 2024 йил март ойида “Алоқабанк” томонидан олинган кредит тўловлари тугагандан сўнг 140.000 АҚШ долларига бошқа шахсга сотиб юборади.
Ана кейин эса акасининг асли юзи очилади !
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар судга юборилган. Суд қарорига кўра, aйбланувчи ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан 108 млн. сўм жарима жазоси тайинланди. Айбланувчи етказилган барча зарарларни қоплаган.