КХДР махсус кучлари қўмондони Ким Ёнг Бок Россия Федерациясига етиб келди. Мутахассисларнинг фикрича, Ким Чен Ин уни Россияга аскарлар билан бирга ишончли шахс сифатида юборган.
Мамлакатга КХДР Бош штаб бошлиғи ўринбосари ва Бош разведка бошқармаси бошлиғи лавозимларини эгаллаб турган генерал-полковник Ри Чанг Хо ҳам келди.
Россия Федерациясига келган учинчи генерал - КХДР Бош операциялар бошқармаси бошлиғи Шин Кум Чол. Тахминларга кўра, у Ким Ёнг Бок ва Ри Чанг Хо мамлакатни тарк этганидан кейин Россия Федерациясидаги Шимолий Корея аскарларини бошқаради.