Бугун 24 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Андижонда 24 ёшли йигит ўзини ёқиб юборди

Андижонда 24 ёшли йигит ўзини ёқиб юборди

Бугун, 1 ноябрь куни интернет қимор ўйинида пул ютқазиб қўйган шахс ўзини ёқиб юборганлиги айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, Андижон шаҳрида яшовчи 2000 йилда туғилган Р.Ф.(эркак) кеча, 31 октябрь куни соат тахминан 22:40 атрофида ўзига бензин сепган ҳолда «Илғор» МФЙ Жанубий Пахтакор-1 кўчасида жойлашган пайнет шохобчасига кириб, ўзини ёқиб, жонига суиқасд қилган. У куйган жароҳатлари билан РШТЁИАМ вилоят филиалига келтирилган.

«Р.Ф. ни ўзига бензин сепиб, пайнет шохобчасига кириб, ўзини ёқиб, қайтиб чиқиб кетгани шохобчадаги ва уни ташқарисига қўйилган видеокамераларда қайд қилинган», дейди Ҳаёт Шамсутдинов.

Ҳозирда фуқаро Р.Ф. га РШТЁИАМ вилоят филиалида зарур тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.

Терговга қадар текширув давомида Р.Ф. га олган тан жароҳатлари бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Киритилди: 14:08 01.11.2024. Ўқилди: 2178 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!