Бугун 24 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Полша ТИВ Зеленскийнинг даъволарига жавоб қайтарди

Полша ТИВ Зеленскийнинг даъволарига жавоб қайтарди

Полша ТИВ Зеленскийнинг Совет даврида ишлаб чиқарилган МиГ қирувчи самолётларини Киевга топшириш ва Украина узра ракеталарни уриб туширишга оид даъволарига жавоб қайтарди

Радослав Сикорскийнинг таъкидлашича, Варшава ўзининг 300 га яқин танкларини ва кўплаб оғир техникаларини, жумладан, самолётларини Украинага совға қилган. Энди Полшага мудофаага тайёр бўлиш учун қурол керак.

"Украинага ёрдам бераётган давлатлар орасида, ҳарбий, молиявий, иқтисодий, гуманитар ва украиналик қочқинларга ёрдамни ҳисобга олганда, Полша ялпи ички маҳсулотга нисбатан Украинага бошқа ҳар қандай мамлакатдан кўпроқ кўмак берди. Биз ёрдам беришга ҳаракат қиляпмиз, лекин биз ҳам фронтга яқин мамлакатмиз. Россия бизга ҳам таҳдид солмоқда ва бизга ҳам уруш очиши мумкин", – дея таъкидлади Сикорский.

Киритилди: 18:24 01.11.2024. Ўқилди: 4672 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!