Бугун 24 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Андижон вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосарининг уйидан 3 миллион доллар маблағ топилган

Андижон вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосарининг уйидан 3 миллион доллар маблағ топилган

Андижон вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ботиржон Ҳамроевга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўллангани айтилмоқда. Бу ҳақда “Дарё” манбаси хабар бермоқда.

Вилоят ҳокимлигида ишловчи “Дарё” манбаларининг маълум қилишича, Ботиржон Ҳамроевнинг хонадонида ўтказилган текширувлар давомида бюджет маблағларининг талон-торож қилиниши, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳолатлар бўйича терговга чақиртирилган ва протсессуал тартибда ушланган.

Яна бир мустақил манбанинг қайд этишича, собиқ ҳоким ўринбосари хонадонидан жуда катта миқдорда (уч миллион доллар) маблағ сақланаётгани аниқланган.

Аниқланишича, Ботиржон Ҳамроевга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Ботиржон Ҳамроев 2019-йилдан буён вилоят ҳокими ўринбосари сифатида фаолият олиб бораётган эди.

Аввалроқ, Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан вилоят ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига Илҳом Собиров тайинланганини хабар қилганди. Бироқ собиқ ўринбосари нима сабабдан ишдан кетганлиги айтилмаганди.

Киритилди: 16:02 01.11.2024. Ўқилди: 5263 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!