Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларини четдан ноқонуний олиб кирилиши ва айланиши, ички ҳудудда қалбаки дори воситаларини тайёрланиши ва реализация қилинишига тизимли равишда тезкор тадбирлар ўтказиш орқали қарши кураш олиб борилмоқда.
Бу ҳақда Фарғона вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ушбу йўналишда Қўқон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Қўқон шаҳри “Дергезлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тўхтаб турган фуқаро бошқарувидаги трекер русумли автомашина ушланиб белгиланган тартибда кўздан кечирилганида автомашина юкхонаси ва салонида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 96 млн. сўмлик жами 6400 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.