Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида номаълум шахс 7 сентябрь куни «Мерган» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Б. Ш.нинг нархи 50 миллион сўм бўлган хўрозини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда «Постда» хабар берди.
Маълум қилинишича, «Мерган» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Б. Ш. ички ишлар органига мурожаат қилиб, 7 сентябрь куни соат 12:00 дан 17:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг товуқхонасига кирганини, битта хўрозини ўғирлаб кетганини билдирган.
Фото: «Постда»
Номаълум шахс Б.Ш.нинг уйига девордан ошиб ўтган ва товуқхонадан баҳоси 50 миллион сўм бўлган хўрозни ўғирлаб кетган.
Жабрланувчининг мурожаати асосида ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда ушбу жиноятни содир этган номаълум шахсни аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилмоқда.