«Ўзенергоинспекция» Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда.
Хусусан: Боғдод туманида истиқомат қилувчи фуқаролар М.Б. (273,3 млн сўм), А.З. (201,9 млн сўм), А.А. (88,6 млн сўм), И.А. (69,2 млн сўм) ҳамда Фарғона шаҳрида фуқаро Ў.Б. (138,2 млн сўм) ларга қарашли нонвойхоналар ҳеч қандай ҳужжатларсиз тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари маълум бўлди.