Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарғонада 5 киши криптоактив ҳамда майнинг қурилмалари сабаб давлатга 7 млрд 14 млн сўм миқдорида зарар етказди

Фарғонада 5 киши криптоактив ҳамда майнинг қурилмалари сабаб давлатга 7 млрд 14 млн сўм миқдорида зарар етказди

Фарғона вилоятида 23 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш натижасида тизимга 7 млрд 315 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланди.

Жорий йилнинг 1 – 8 февраль кунлари Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан ДХХ, Бош прокуратура ва ИИБ ҳамда электр таъминоти корхоналари ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган 23 та ҳолат аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тизимга 7 млрд 315 млн сўм зарар келтирилганлиги маълум бўлди.

Мисол учун, Фарғона шаҳри ва Фурқат туманида истиқомат қилувчи 5 нафар фуқаро томонидан ўз яшаш хонадонларида криптоактив ва майнинг қурилмаларни электр тармоқларига ноқонуний улаб олишлари натижасида давлат манфаатларига жами 7 млрд 14 млн сўм миқдорида зарар етказилган.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Киритилди: 14:43 10.02.2024. Ўқилди: 1322 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!