Бугун 2 декабрь, 2020 йил, чоршанба

O'ZB

Фарғонада 3 соатдан 28 соатгача электр узилишлар кузатилди. Вилоят прокуратураси мутасаддиларга маъмурий иш қўзғатди

Фарғонада 3 соатдан 28 соатгача электр узилишлар кузатилди. Вилоят прокуратураси мутасаддиларга маъмурий иш қўзғатди

Фарғона вилоят прокуратураси томонидан электр тармоқлари ва қурилмаларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига электр энергиясини узлуксиз етказиб берилишининг аҳволи ўрганилди, дея хабар қилди ЎзА.

Назорат тадбирларида юқори кучланишли электр тармоқларида содир бўладиган аварияларни тезкор бартараф этиш бўйича мобиль гуруҳлар фаолияти талаб даражасида ташкил этиш, уларнинг моддий-техник базаси тўлиқ ташкил этилмаганлиги оқибатида вилоят ҳудудларида кунига 3 соатдан 28 соатгача электр энергияси етказиб берилишида узилишлар кузатилганлиги аниқланган.

Қува туманида 3 соатдан 28 соатгача, Қўштепада кунига 3−7 соатгача, Фурқатда 9 соатгача, Марғилон шаҳар, Бешариқ, Тошлоқ, Ўзбекистон, Олтиариқ ва Ёзёвонда 4 соатгача, Бағдод 3 соатгача, Риштон, Бувайда ва Данғарада 5 соатгача, Учкўприкда 2 соатгача узилишлар кузатилган.

Вилоят прокуратураси томонидан ушбу ҳолатлар юзасидан вилоят, туман ва шаҳар электр тармоқлари корхоналари мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 198-моддаси 1-қисмида (ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик) ифодаланган ҳуқуқбузарлик аломатлари билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди.

Киритилди: 11:10 21.11.2020. Ўқилди: 2048 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!