Фарғонада катта қийматдаги нотурар бино аукциондан омон қолди.
Гап шундаки, "F.M.F." МЧЖ "Инвест Финанс Банк"дан 2 миллиард 124 миллион сўмдан зиёд (166 минг АҚШ долларидан ортиқ) қарз бўлиб қолганди. Бу қарз учун "М.Х."га тегишли, Фарғона шаҳридаги 3 қаватли, қиймати қарийб 3 миллиард сўмга баҳоланган ҳашаматли нотурар бино гаровга қўйилган, уни аукционга чиқариш хавфи мавжуд эди.
Мажбурий ижро бюроси ходимлари қарздорга ва бино эгасига жиддий огоҳлантириш беришди: "Ё тўлайсиз, ёки мулк аукционга чиқади!"
Бу қатъий талаб ўз самарасини берди! 2025 йил 14 июль куни – ижро иши қўзғатилганидан атиги бир кун ўтиб – қарздор 2,1 миллиард сўмдан ортиқ кредит қарздорлиги ва 42 миллион сўм ижро йиғимини тўлиқ нақд пулда тўлаб берди!
Натижада, 2025 йил 15 июль куни, Ўзбекистон қонунига кўра, ижро иши зудлик билан тамомланди. Бино омон қолди, банк пулини олди, МИБ эса яна бир бора қонун устуворлигини таъминлади.