Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарғона вилоятида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйган савдо дўконлари фош этилди

Фарғона вилоятида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйган савдо дўконлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона шаҳрида фаолият юритувчи “F.G.” оилавий корхонаси сотувчиси Ж.А. харидорга қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотганлиги аниқланиб, ушбу савдо дўконидан умумий баҳоси 50,2 млн сўмлик турли номдаги жами 1 371 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Қува ва Ёзёвон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда “Р.Ш.” хусусий корхонаси ҳамда “А.D.” МЧЖ савдо дўконларидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган жами 845 дона алкоголь ва турли номдаги тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:13 13.08.2024. Ўқилди: 1396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!