Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Фарғона сув таъминоти” АЖ Марғилон шаҳар филиали абонентлар бўлими оператори А.О. фуқаро Ё.М.нинг хонадонида ичимлик суви таъминотидан қарздорлиги бўлмаса-да, аҳолига қарздорликлар ҳақида хабар беришда фойдаланиладиган телефон рақамидан Ё.М.нинг телефон рақамига гўёки 9,6 млн сўм қарздорлиги борлиги ҳақида ёлғон SMS хабарнома юбориб, ушбу қарздорликни ёпиб бериши эвазига фуқародан 9 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.