Бугун 24 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

ФОТОГАЛЕРЕЯ: Эроннинг бугунги ҳужуми Исроилни қай аҳволга солди?

ФОТОГАЛЕРЕЯ: Эроннинг бугунги ҳужуми Исроилни қай аҳволга солди?

Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.

Ушбу ракета учиришлар сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 4 дан кейин юз берди — айнан шу пайтда Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи Эрон, агар Исроил ўзининг ҳаво ҳужумларини тўхтатса, ҳужумларни тўхтатишини маълум қилган эди. Ракеталар толқинлари эрталаб деярли икки соат давомида исроилликларни ер ости бошпаналарига олиб киришга мажбур қилди. Эрталабки бомбардимонларда бир неча одамлар ҳалок бўлгани хабар қилинди, аммо кейинги ҳужумлар ҳақида дарҳол маълумот келмади.

Исроилнинг Моген Давид Адом қутқарув хизматлари камида саккиз киши жароҳатланганини билдирди. Исроил ҳарбийлари кейинчалик одамлар бошпаналардан чиқиши мумкинлигини айтишди, бироқ жамоатчиликни келаси соатларда яқин атрофдаги ҳимояланган жойларда қолишга чақирди.

Доналд Трампнинг Исроил ва Эрон ўртасида “тўлиқ ва умумий тинчлик”га эришилгани ҳақидаги эълонидан сўнг, Эрон душанба куни АҚШнинг Қатардaги ҳарбий базасига нисбатан чекланган ракета ҳужумини амалга оширган эди — бу АҚШнинг Эрон ядровий объектларини бомбардимон қилганига жавоб эди.

Исроил эса сешанба куни кечқурун Эрон билан бўлган урушда “барча мақсадларига эришгани” сабабли тинчлик келишувини қабул қилганини маълум қилди.

ФОТОГАЛЕРЕЯ: Эроннинг бугунги ҳужуми Исроилни қай аҳволга солди?

Хавфсизлик кучлари аъзоси Бир Шева шаҳридаги қолдиқлар орасида турибди.

ФОТОГАЛЕРЕЯ: Эроннинг бугунги ҳужуми Исроилни қай аҳволга солди?

Қидирув-қутқарув жамоалари Бир Шева шаҳридаги зарар кўрган бино ва иншоотларни текширмоқда.

ФОТОГАЛЕРЕЯ: Эроннинг бугунги ҳужуми Исроилни қай аҳволга солди?

Эрталабги бомбардимонларда камида тўрт киши ҳалок бўлди, аммо қўшимча ҳужумлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

ФОТОГАЛЕРЕЯ: Эроннинг бугунги ҳужуми Исроилни қай аҳволга солди?

Эрон ракета зарбаси тушган Бир Шевадаги жой яқинидаги бинодан одамлар эвакуация қилинмоқда.

ФОТОГАЛЕРЕЯ: Эроннинг бугунги ҳужуми Исроилни қай аҳволга солди?

Тел-Авивда ер ости бошпанасида одамлар тўпланмоқда.

ФОТОГАЛЕРЕЯ: Эроннинг бугунги ҳужуми Исроилни қай аҳволга солди?

Ғарбий Соҳилда, Тубас шаҳридан Эрон томонидан Исроилга учирилган ракета кўриниши.

ФОТОГАЛЕРЕЯ: Эроннинг бугунги ҳужуми Исроилни қай аҳволга солди?

Исроил қутқарув хизматлари камида саккиз киши жароҳатланганини маълум қилди.

Киритилди: Бугун 12:27. Ўқилди: 2795 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!