Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг акаси Авазбек Ғаниев вафот этди

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг акаси Авазбек Ғаниев вафот этди

Марғилон шахар тиббиёт бирлашмаси раҳбари Авазбек Ғаниев қон босими кескин кўтарилиб кетиши ва мияга қуйилиши ташхиси билан вафот этди. Бу ҳақда Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот котиби Муҳаммаджон Обидов ўзининг "Facebook"даги саҳифасида маълум қилди.

Муҳаммаджон Обидов ўз постида марҳумнинг яқинларига сабр тилаб, Авазбек Ғаниев билан боғлиқ хотиралари ҳақида ёзиб қолдирган.

«У отаси Мадаминжон Ғаниевга жуда-жуда ўхшайди дейишар эди. Яқинлари, дўстлари, ҳамкасблари у бирон марта бўлса-да овозини кўтариб гапирганини эслолмайдилар. Ҳамиша одамларга қўлидан келганича ёрдам қилган. Барча фарзандларини ҳалол, меҳнатсевар ва билимли қилиб тарбиялаган.

Мен етмишинчи йилларнинг охирларида Мадаминжон Ғаниев Ленин ордени билан мукофотлангани ҳақида кўрсатув қилгани уларнинг хонадонида бўлган эдим. Бутун умр шифохонада жарроҳ бўлиб ишлаган Мадаминжон акага Ленин ордени берилиши мамлакат миқёсидаги воқеа эди.

У инсон ҳам ўта маданиятли, хушмуомала ва касбининг моҳир эгаси бўлган. Авазбек Ғаниев ўшанда 10—12 ёшли бола эди. Ҳеч эсимдан чиқмайди, катта бўлсангиз ким бўлмоқчисиз, деб сўраганимда дадам каби шифокор бўламан деган эди. Дарҳақиқат шундай бўлди. Бугун ҳар бир марғилонлик, фарғоналик катта қалб эгаси ва иқтидорли шифокорни меҳр билан эслайди», — дея хотирлаган Муҳаммаджон Обидов ўз постида.

 

Киритилди: 11:03 16.09.2020. Ўқилди: 6286 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!