Бугун 16 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Фарғона ва Сирдарёда табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари фош этилди

A A A
Фарғона ва Сирдарёда табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.Z.” хусусий корхонаси иш бошқарувчиси М.М. корхонага қарашли Тошлоқ туманидаги умумий овқатланиш шохобчасида тижорат мақсадида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 286 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Янгиер шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро О.Х. “Наврўзобод” МФЙ ҳудудидаги новвойхонада тижорат мақсадида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 202,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:56 10.04.2025. Ўқилди: 634 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!