Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Фарғона ва Андижон вилоятларида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди

Фарғона ва Андижон вилоятларида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “М.Г.” МЧЖ раҳбари М.Б. Фарғона марказий деҳқон бозори ҳудудидаги савдо дўконида хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган турли номдаги 4 449 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Департаментнинг Булоқбоши тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “М.И.” МЧЖ раҳбари И.М. савдо дўконида ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, ундан 498 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 17:06 12.05.2025. Ўқилди: 412 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!