Бугун 15 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Эронни қўшни давлатларга ҳужум қилмасликка чақирди

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Эронни қўшни давлатларга ҳужум қилмасликка чақирди

Al Jazeera телеканал томонидан келтирилган баёнотда ҲАМАС Эрон АҚШ ва Исроил билан урушда ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгалигини эътироф этган, шу билан бирга, Теҳронни Яқин Шарқдаги янги можарога барҳам беришга ундаган.

"Эрон Ислом Республикасининг тажовузга халқаро нормалар ва қонунларга мувофиқ барча мавжуд воситалар билан жавоб бериш ҳуқуқини тан олган ҳолда, ҳаракат Эрондаги биродарларни қўшни давлатларга зарба беришдан тийилишга чақиради. Минтақа мамлакатлари тажовузни тўхтатиш ва қардошлик алоқаларини сақлаб қолиш учун бир-бири билан ҳамкорлик қилиши лозим", дейилади ҲАМАС баёнотида.

АҚШ ва Исроилнинг Эронга зарбалари бошланганидан кейин Теҳрон Форс кўрфази мамлакатларига ракета ва дронлар билан ҳужум қилишни бошлади, шунингдек, жаҳонда ташиладиган нефтнинг тўртдан бир қисми олиб ўтиладиган Ҳўрмуз бўғозини тўсиб қўйди. Эрон расмийлари Форс кўрфазидаги ҳужумлар АҚШнинг минтақадаги ҳарбий базаларига қарши қаратилганини айтмоқда, аммо амалда фуқаролик инфратузилмалари ҳам зарбаларга учрамоқда.

Киритилди: Бугун 16:50. Ўқилди: 426 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!