Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Фаластинликлар озодликка эришмагунча биз тўхтамаймиз

A A A
Фаластинликлар озодликка эришмагунча биз тўхтамаймиз

Туркия 1967 йил чегаралари ичида ва пойтахти Шарқий Қуддусда бўлган мустақил Фаластин давлатининг ташкил этилишига интилади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулдаги митингда айтиб ўтди.

«Фаластинликлар озодликка эришмагунча, Исроил босиб олинган ерларни қайтариб бермагунча ва пойтахти Шарқий Қуддусда бўлган мустақил давлат яратилмагунча биз тўхтамаймиз», деди Туркия раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, Анқара БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюциясини бажариш учун Исроилга халқаро босимни кучайтириш бўйича жадал ҳаракат қилмоқда.

«Туркия давлати худди Сурия, Сомали ва Қорабоғда бўлгани каби Ғазода ҳам имтиҳондан муваффақиятли ўтади», деб таъкидлади давлат раҳбари.

Киритилди: 05:17 31.03.2024. Ўқилди: 1776 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!