Дональд Трамп маъмурияти фаластинликларни Ливияга кўчириш эвазига АҚШ томонидан музлатилган миллиардлаб долларларни Триполига қайтариш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда NBC News хабар берди.
Маълумотларга кўра, бу режа аллақачон Ливия раҳбарияти билан муҳокама қилинган ва Ғазо секторининг миллион нафарга яқин аҳолисини ушбу мамлакат ҳудудига доимий асосда кўчириш имкониятини назарда тутади.
"Гарчи якуний келишувга ҳали эришилмаган бўлса-да, Оқ уй музокараларнинг бориши ҳақида Исроилни хабардор қилишда давом этмоқда", — дея маълум қилди NBC News манбаси.