Ғазода жойлашган Фаластин инсон ҳуқуқлари маркази (PCHR) Исроилнинг "аҳолини очликка маҳкум қилиш сиёсати" остида яшаб қолиш учун курашаётган Ғазодаги аёлларнинг гувоҳликлари билан ўртоқлашди.
21 ёшли Ая ал-Искафий айтишича, унинг янги туғилган қизчаси Женан март ойи бошидан бери жиноятчи Исроил томонидан анклавга озиқ-овқат, сув ёки инсонпарварлик ёрдамини киритишга рухсат берилмагани сабабли вафот этган.
Ўтган йилнинг декабрь ойи охирида туғилган чақалоқ сувсизланишдан азият чеккан ва уч ойлигида вазни 2,8 килограммгача тушиб кетган.
"Шифокорлар унинг эмизишини сунъий сут билан тўлдиришга мажбур бўлишди, аммо қамал давом этаётгани сабабли сунъий сут ҳам жуда кам эди. Биз 14 кун ал-Рантиси касалхонасида қолдик, у ерда қизим кўкрак сути эма олмади ва фақат вена орқали бериладиган суюқликлар билан овқатланди," деди ал-Искафи PCHR билан суҳбатда.
Май ойи бошига келиб, Женан сурункали ич кетишдан азият чекаётган эди, бироқ Ғазода таъминот етишмаслиги сабабли зарур тиббий ёрдамни ололмади. "У кўз ўнгимда қаттиқ азоб чекарди, мен эса унга ёрдам беришга, азобини енгиллатишга ожиз эдим," деди онаси.
"Юрагим эзилиб кетди, аммо маблағ етишмаслиги ва оғир шароитлар туфайли ҳеч нарса қила олмадим. 3 май куни қизим очликдан вафот этди. У билан видолашиш тасвирлаб бўлмас даражада оғриқли эди ва у бошидан кечирган ҳамма нарса ҳаётимнинг ҳар бир лаҳзасида мени қийнаб келмоқда."