Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Фаластинлик журналист кунига бир маҳал овқатланаётганини айтди

Фаластинлик журналист кунига бир маҳал овқатланаётганини айтди

Фаластинлик мухбир Бисан Овда Ғазодаги вазият тобора чидаб бўлмас даражага етганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, жиноятчи Исроил кучлари озиқ-овқат ва сув таъминотини тўхтатиб қўйган ва фаластинликлар бошпана излаш имкониятига эга бўлмаса-да, доимий эвакуация буйруқларини бермоқда.

"Борадиган жойимиз йўқлиги сабабли вазият янада оғирлашаётганини ҳис қиляпмиз. Оммавий қирғиннинг бошида уйимдан қочиб, Ал-Шифо шифохонасига бордим. У ерда оилам билан боғда бир ой яшаб, кўчирилган эдик. Ҳозир турган жойим эвакуация қилинса, қаерга боришимни билмайман. Исроил армияси баъзида кунига бир неча марта эвакуация буйруқларини эълон қилмоқда," - деди Овда Al Jazeera телеканалига.

"Икки ҳафтадан бери кунига бир маҳал овқатланаяпман, чунки Исроил 77 кундан буён Ғазога озиқ-овқат киритишни тўхтатиб қўйган. Тасаввур қилинг - шифокорлар, ҳамширалар, фуқаро муҳофазаси ходимлари, барча фавқулодда вазиятлар хизматчилари шу аҳволда яшашмоқда. Биз ҳолдан тойганмиз, жуда чарчаганмиз, тўйиб овқатланолмаяпмиз, оилаларимиз бошпанасиз қолган. Буларнинг барчасига қуруқ қўл билан дош бераяпмиз," дея у сўзига қўшимча қилди.

Киритилди: 21:28 19.05.2025. Ўқилди: 568 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!