Фаластинлик футболчи Абдулла Мазин Ҳавила Исроил ҳужуми оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
Бу ҳақда Фаластин футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа тафсилотлари аниқ эмас. Спортчи 25 ёшда бўлиб, Фаластиннинг "Жабалиа Сервизес" клубида ўйнаган.